ОЧЛ. Жепаров «Истиқлол» билан чоракфиналга чиқди ва бошқа натижалар
May 15, 2018, 11:26 p.m. 2391

Осиё Чемпионлар Лигасида нимчоракфинал ўйинлари давом этмоқда.

Теҳроннинг «Истиқлол» клуби ўз майдонида «Зоб Оҳан» билан беллашиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки ўйин натижасига кўра, чоракфиналга йўл олди. Ҳамюртимиз Сервер Жепаров ўйинда тўлиқ ҳаракат қилиб, голлардан бирига ҳаммуаллифлик қилди.

Шунингдек, бугунги баҳслардан сўнг Чонбук Моторс (Жанубий Корея), Гуанчжоу Эвергранд (Хитой) ва Ад-Духайл (Қатар) клублари ҳам кейинги босқичга чиқишди.


ОЧЛ, 1/8 финал, жавоб ўйинлари
15 май

Чонбук Моторс (Жанубий Корея) - Бурирам Юнайтед (Таиланд) - 2:0
Голлар: Лопес (18), Жэ Сёнг Ли (84)
Дастлабки ўйин - 2:3

Гуанчжоу Эвергранд (Хитой) - Тяньцзинь Сунцзян (Хитой) - 2:2
Голлар: Гуларт (17, 48) - Пато (19 пен), Ванг Жи (52)
Дастлабки ўйин - 0:0

Ад-Духайл (Қатар) - Ал-Айн (БАА) - 4:1
Голлар: Аҳмад (12 автогол), Эл-Арабий (30, 86 пен), Исмоил (54) - Абдураҳмон (90+4 пен)
Дастлабки ўйин - 4:2

Истиқлол (Эрон) - Зоб Оҳан (Эрон) - 3:1
Голлар: Тиам (11 пен, 42, 64) - Ҳаддодифар (65)
Дастлабки ўйин - 0:1