ОЧЛ. Хави «Ас-Садд» билан чоракфиналга чиқди
May 15, 2018, 12:56 a.m. 3014

Осиё Чемпионлар Лигасида нимчоракфиналнинг жавоб ўйинлари бошланди.

Қатарнинг «Ас-Садд» клуби сафарда Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳлий» клубига қарши ўйнаб, 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этди. Дастлабки ўйинда Хави жамоадошлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонгани боис, қатарликлар кейинги босқичга чиқишди.

Эроннинг «Персеполис» клуби ўз майдонида БААнинг «Ал-Жазира»си билан беллашиб, сўнгги дақиқада урилган гол эвазига чоракфиналга чиқди.

ОЧЛ, 1/8 финал, жавоб ўйинлари
14 май

Персеполис (Эрон) - Ал-Жазира (БАА) - 2:1
Голлар: Нуруллоҳий (63), Ҳусайний (89) - Ромариньо (70)

Дастлабки ўйин - 2:3

Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) - Ас-Садд (Қатар) - 2:2
Голлар: Клаудемир (9), Асирий (39) - Бунеджа (2, 70)

Дастлабки ўйин - 1:2