«Милан»нинг собиқ юлдузи Италия клубини бошқаради
May 15, 2018, 12:06 p.m. 5460

«Милан» ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Алессандро Неста «Перужа» клубига бош мураббий қилиб тайинланди.

Мутахассис жамоа билан мавсум охирига қадар шартнома имзолади. Унинг олдига А Серия йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилди.

Айни пайтда «Перужа» А Серия йўлланмаси учун ўйналадиган плей-офф баҳсларига йўл олган. 

Эслатиб ўтамиз, Неста мураббийлик фаолиятини 2015 йилда бошлаган ва 2017 йилга қадар Американинг «Майами» клубини бошқарган.