«Ливерпуль» Салоҳ учун «Реал»нинг икки нафар футболчисини сўраяпти
May 15, 2018, 6:36 p.m. 29990

«Ливерпуль» клуби Муҳаммад Салоҳни «Реал»нинг икки нафар футболчиси билан алмаштиришга тайёр, деб ёзади Испания матбуоти.

Хусусан, 25 ёшли мисрлик ҳужумчи учун «қизиллар» дарвозабон Кейлор Навас, яримҳимоячи Дани Себальос ва 100 миллион евро пул сўрамоқда.

Аввалроқ, «Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳни 200 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.