Коэнтрау Португалия терма жамоасида ўйнашдан бош тортди
May 15, 2018, 12:43 p.m. 5467

«Спортинг» ҳимоячиси Фабиу Коэнтрау Португалия терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортди.

«Ўтган ҳафтада терма жамоа мураббийлари штаби билан гаплашиб олдим. Мавсум жуда оғир ўтди ва Португалия сафида бор кучим билан ўйнашга тайёр эмасман, жисмоний ҳолатим бунга имконият бермайди.

Бироқ, терма жамоадаги фаолиятимни якунламайман. Келажакда яна Португалия сафида тўп тепишдан умидворман. Тез орада кўришамиз. Барчага омад!» — деб ёзди Коэнтрау «Фейсбук» саҳифасида.