Йохаим Лёв Германия терма жамоаси билан янги шартнома имзолади
May 15, 2018, 5:11 p.m. 1347

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лев 2022 йилгача ўз лавозимида қоладиган бўлди.

58 ёшли мутахассис Немис футбол иттифоқи билан имзолаган шартномасини 4 йилга узайтирди. Бундан ташқари, Лёвнинг ёрдамчилари 
Томас Шнайдер ва Андреас Кёпке ҳам у билан қоладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Лёв 2006 йилдан бери Бундестимда ишламоқда. Унинг қўл остида терма жамоа ЖЧ-2014 ва КК-2017 турнирларида ғалаба қозонган.