Иньестада икки вариант бор
May 15, 2018, 1:08 p.m. 4563

«Барселона» сардории Андрес Иньеста фаолиятини давом эттириш учун вариантлар ҳақида сўзлади.

«Мен ҳаётимдаги муҳим қарорлардан бирини қабул қилишим керак. Икки вариант бор – Хитой ва Япония – ўзига хос нюанслари билан. Биз энг яхши танловни амалга оширишимиз керак.

Умид қиламанки, кейинги ҳафтада якуний қарорни эълон қиламан ва кейин бор диққатимни жаҳон чемпионатига қаратаман», – деган Иньеста.

Шу тариқа, 34 ёшли футболчи Қатар ёки Австралияга кетиши ҳақидаги хабарлар тасдиғини топмади.