Иньеста интервьюси пайтида фожиа юз беришига сал қолди
May 15, 2018, 10:03 p.m. 14367

Барселона шаҳрида «Барселона» клуби яримҳимоячиси Андрес Иньеста интервью бераётганида, мухлислар учун мўлжалланган ва вақтинча барпо қилинган трибуна ўпирилиб тушди. Натижада, 18 киши жароҳат олди.

Бахтсиз ҳодисанинг асосий сабаби сифатида, трибунага чиққан одамларнинг жуда кўплиги келтирилмоқда. Айни пайтда, полиция воқеа юзасидан суриштирув бошлаган.

Испания матуботи хабарига кўра, жабрланганларнинг жароҳати жиддий эмас. Иньестанинг ўзи эса ҳеч қандай лат етмаган.