Илҳом Мўминжонов: «Захирадан тушган футболчилар ўйин тақдирини ҳал қилишди»
May 15, 2018, 11:03 p.m. 1569

Суперлига 12-туридан ўрин олган «Навбаҳор» - «Металлург» (3:0) ўйинидан сўнг, мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва ҳет-трик соҳиби Азамат Алланиёзов ўз фикрларини айтишди.

«Уч кун олдин ўйнаган эдик, шу боис, бугунги ўйинда шогирдларимда чарчоқ аломатлари пайдо бўлди. Иккинчи бўлимда йигитларга ўйин темпини бироз пасайтиришди. Аммо, якунда йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Бундан хурсандмиз. Бугунги баҳс тақдирини захирадан майдонга тушган футболчилар ҳал қилишди. Айниқса, Азамат Алланиёзовни ажойиб ўйин ва ҳет-трик билан табриклайман. «Металлург» футболчилари бизга қараганда кўпроқ дам олишди. Шунинг учун бугун 2та бўлимда икки хил ўйин гувоҳига айландик. Танаффусдн  кейин шогирдларим ўз иродасини намойиш этиб, йирик ҳисобдаги ғалабани тантана қилишди. Ҳужумкор футбол намойиш этиш борасида тўхталадиган бўлсам, биз рақибга қараб, тактика танлаймиз» - деди Мўминжонов.

«Мураббий кўрсатмаларини майдонда тўлиқ бажариб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Бундан хурсандмиз. Майдонга бугун ўзгача иштиёқда тушгандим ва гол уришимни сезгандим. Асоосийси, жамоамизга кўпроқ фойда келтирсам бўлди. Ўйиннинг илк дақиқаларидан майдонда ҳаракатланганимда, нечта тўп киритган бўлардим, билмадиму, лекин гол уришим аниқ эди» - деди Алланиязов.