Икарди сотилмайди
May 15, 2018, 1:20 p.m. 2315

«Интер» жамоаси спорт директори Пьеро Аузилио маълум қилдики, миланликлар клуби раҳбарияти жамоанинг асосий ҳужумчиси Мауро Икардини ёзги трансферлар ойнаси вақтида сотиб юбормоқчи эмас. 

«Мауронинг „Интер“ билан 3 йиллик шартномаси мавжуд. Мен ҳамиша Икарди билан муносабатлар жамоа мавсумда нечанчи ўринни эгаллашига боғлиқ бўлмаслигини айтиб келганман. Тўртинчи ёки бешинчи бўлиш клубнинг ўзи учун фарқли бўлиши мумкин, аммо бу сардоримиз билан ҳамкорлигимизга таъсир қилмайди. Икарди қолади, биз уни сотмоқчи эмасмиз», — дея Аусилионинг сўзларини келтирган Sky Sport Italia.

«Интер» айни вақтда 69 очко тўплаган ҳолда, охирги тур арафасида тўртинчи ўриндаги «Лацио»дан 3 очко кам жамғарган ҳолда бешинчи ўринда бормоқда.