ФИФА ЖЧ-2022 иштирокчилари сонини 48тага етказмоқчи
May 15, 2018, 8:55 p.m. 2605

ФИФА 13 июнь куни Москвада ўтказиладиган навбатдаги Конгрессда ЖЧ-2022 иштирокчилари сонини ошириш масаласини муҳокама қилади.

Аввалроқ, Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) Қатарда ўтадиган мундиал иштирокчилари сонини 32тадан 48тага етказиш таклифини берган эди.

Агар бу иш амалга ошадиган бўлса, ўйинларнинг умумий сони 64тадан 80тага етади. Бу эса 2022 йил ноябрь-декабрь ойларига режалаштирилган турнир ташкилотчилари учун қийинчилик туғдириши мумкин.

Аввалроқ, ФИФА 2026 йилда ўтказиладиган жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 48тага етганини тасдиқлаган эди. Москвада ўтказиладиган Конгрессда мусобақа мезбони ҳам аниқлаб олинади. Унга АҚШ, Мексика ва Канаданинг қўшма аризаси ва Марокаш даъвогарлик қилмоқда.