Доннарумма истаса кетиши мумкин
May 15, 2018, 1:52 p.m. 2948

«Милан» клуби спорт директори Массимилиано Мирабелли жамоа дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма билан боғлиқ вазият хусусида фикр билдириб ўтди.

«Энди биз олтинчи ўринни ҳимоя қилишга мажбур бўлмоқдамиз. Аслида биз бошқа нарсани орзу қилгандик, аммо бунга янгиланган жамоа билан эришиш осон бўлмасди.

Бизнинг ҳақиқий мақсадимиз – жамоани янгидан тузиб, ёш ва кучли футболчилар билан янги даврни бошлаш бўлиб қолаверади.

Доннарумма – «Милан» авлоди. У жамоада қолишига умид қиламиз. Агар у ўзи кетишни истаса, буни муҳокама қиламиз.

Бизга фақат янги циклни биз билан ўтказишни истайдиган футболчилар керак», – деган Мирабелли Sky Sport 24 учун берган интервьюсида.

Бундан аввалроқ, ушбу 19 ёшли дарвозабонни «ПСЖ» 40-45 миллион евро эвазига трансфер қилиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар берилганди.