«Челси»ни бошқариш учун 3 мутахассис даъвогарлик қилмоқда
May 15, 2018, 12:47 p.m. 5710

«Челси» клуби бош мураббий Антонио Конте ўрнига бошқа мутахассисни изламоқда.

Италиялик мураббий «Манчестер Юнайтед»га қарши Англия Кубоги финал ўйинидан сўнг, жамоани тарк этади.

Sky Sports хабарига кўра, айни пайтда «Челси»ни бошқаришга «Тоттенҳэм» устози Маурисио Почеттино, «Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри ва испаниялик мутахассис Луис Энрике даъвогарлик қилмоқда.

«Челси» хўжайини Роман Абрамовичга кўпроқ Почеттино номзоди ёқяпти, бироқ унинг «шпорлар» билан 2021 йилгача мўлжалланган шартномаси бор.