Cергей Лушчан: «Ғалаба қозониш учун гол уриш керак»
May 15, 2018, 9:40 p.m. 1296

Суперлига 12-туридан ўрин олган «Сўғдиёна» - «Пахтакор» (0:1) ўйинидан сўнг, мезбонлар устози Сергей Лушчан ва ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов ўз фикрларини айтишди.

«Яхши ўйин бўлди. Ғалаба қозониш учун гол уриш керак. 4та аниқ голли вазиятни яратдик. Гол уришимиз керак эди. Ўшанда натижа бошқача бўлар эди. Пенальти бор ёки йўқлигини ҳакамлар бригадаси ва назоратчилар ҳал қилсин. Йигитларга эътирозим йўқ. Улар бугун майдонда борини беришди. Бугун ўйинимизда мазмун бўлди. Ишлашда давом этамиз. Ишонаманки, кейинги ўйинларда натижа қилишга ҳаракат қиламиз» - деди Лушчан.

«Бугунги ўйин мухлисларбоп бўлди деб ўйлайман. Биз қулай вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳакам пенальтини белгиладими, демак пенальти бор эди. Агарда вазиятлардан фойдалана олганимизда, ўйин бошқача бўлар эди. Кейинги сафар ҳимоячилармиз қўлини бойлаб чиқишади, балки шунда тўп уларнинг қўлига тегмас... Майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Лекин биргина пенальти ўйинни буткул ўзгартириб юборди» - деди Норхонов.