Буффон шу ҳафтада футболдан кетишини эълон қилади
May 15, 2018, 9:52 a.m. 8591

«Ювентус» ва Италия терма жамоаси дарвозбони Жанлуиджи Буффон шу ҳафтада футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилиши кутилмоқда. Football Italia хабарига кўра, 40 ёшли ушбу дарвозабон 17 май куни матбуот анжумани ҳақида футболдан кетгани ҳақида расман билдиради.

Бундан аввалги хабарларда Буффон Италия терма жамоасида ишлаши айтилганди.

Клублар даражасида Буффон 11 марта Италия чемпиони бўлган, 5 марта Италия Кубогида зафар қучган, 6 марта Италия Суперкубогини қўлга киритган, бир марта УЕФА Кубогига эга чиққан ва 3 марта Чемпионлар лигаси финалларида ўйнаган.