«Барселона» қимматлиги туфайли, уч футболчи трансферидан воз кечди
May 15, 2018, 6:09 p.m. 13834

«Барселона» клуби трансфер қиймати жуда баландлиги туфайли, уч нафар марказий ҳимоячидан воз кечди.

Mundo Deportivo хабарига кўра, каталонияликлар Калиду Кулибали («Наполи»), Маркиньос (ПСЖ) ва Маттейс Де Лигт («Аякс») трансферини амалга оширмоқчи эди. 

Бироқ, уларнинг ҳар бири камида 60 миллион евро туриши сабабли, бу трансферлар бўйича музокаралар тўхтатилди.