«Барселона» Эл Класикодан олдин, 3000та қалбаки чиптани қўлга киритди
May 15, 2018, 2:06 p.m. 3705

«Барселона» раҳбарияти «Реал»га қарши ўйиндан олдин, қалбаки чипта тарқатувчиларга қарши тадбир ўтказган, деб хабар беради Marca.

Хусусан, клуб ходимлари 2823та қалбаки чиптани аниқлаб, уларни олиб қўйган. Бу эса чипталар умумий миқдорининг 3,4% ташкил қилади.

Махсус тадбирда 120 нафар ходим иштирок этган. Клуб раҳбарияти фикрига кўра, «Барселона»га етказилган зарар 1,5 миллион еврони ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 36-туридан ўрин олган «Барселона» – «Реал» ўйини 2:2 ҳисобида тугади.