Ўзбекистон термаси ўйинида ишлаган саудиялик ҳакам устидан  суриштирув бошланди
May 14, 2018, 2:16 p.m. 8697

Саудия Арабистони футбол федерацияси ҳакам Фаҳад Ал-Мирдасий устидан суриштирув бошлади, деб хабар беради АР.

Ал-Мирдасий Қирол Кубоги финалидан ўрин олган «Ал-Файсалий» - «Ал-Иттиҳод» ўйинида ишлаши лозим эди, аммо унинг ўрнига инглиз ҳаками Марк Клаттенбург тайинланган. 

32 ёшли ҳакамга нисбатан бошланган суриштирувнинг сабаблари маълум эмас.

Ал-Мирдасий Конфедерациялар Кубоги -2017 турнирида учинчи ўрин учун баҳсни бошқарган, шунингдек Рио-2016 олимпиадасида ҳам ишлаган эди ва ЖЧ-2018 ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар рўйхатига киритилган эди. 

Ҳакам Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини ҳам бошқарган. Сўнгги марта у 2016 йил ноябрь ойида ўтказилган, ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Жанубий Корея - Ўзбекистон (2:1) баҳсида бош ҳакам сифатида ишлаган эди.