«Ювентус» раҳбари Буффоннинг ўринбосари ким бўлишини айтди
May 14, 2018, 11:20 p.m. 4792

«Ювентус» ижро директори Жузеппе Маротта дарвозабон Жанлуижи Буффон кетгач, унинг ўрнини ким эгаллашини айтди.

«Биз бу вазифани Войцех Шченснига топширамиз. Буффон кетгач, у бизнинг асосий дарвозабонимиз бўлади. Доннарумма? У қобилиятли посбон, аммо унинг бизга қизиғи йўқ. Перин? Яхши дарвозабон, аммо унинг трансфери бўйича музокаралар узоққа бормади» - деди Маротта Radio Uno эфирида.

Эслатиб ўтамиз, 39 ёшли Буффон мавсум охирида «Ювентус»ни тарк этиши кутилмоқда.