Саррида Англия ва Германиядан таклиф бор
May 14, 2018, 8:10 p.m. 1579

«Наполи» бош мураббийи Маурицио Сарри Германия ёки Англияда фаолиятини давом эттириши мумкин.

Бундан аввалроқ 59 ёшли италиялик мутахассис «Зенит» бош мураббийлиги учун номзодлар қаторида саналганди, аммо питерликларда Саррини таклиф этиш имконияти жуда кам.

«Сарри «Зенит»да? Ҳозирда бунинг иложи йўқ – унга иккита топ-клубдан, «Челси» ва «Боруссия»дан таклиф мавжуд.

Эҳтимол, яна бошқалар ҳам унга қизиқаётгандир. У «Зенит»га боришига ишонмайман, – деган «Спорт день за днем» кўрсатувида Италиядаги манба.

Охирги хабарларга кўра, «Зенит»ни Сергей Семак бошқаради, «Наполи»га Карло Анчелотти келиши кутилмоқда.