«ПСЖ» янги бош мураббий номини эълон қилди
May 14, 2018, 8:45 p.m. 14206

Германиялик футбол мутахассиси Томас Тухель «Пари Сен-Жермен» клубининг янги бош мураббийига айланди. Бу ҳақда парижликлар клуби сайтида расман маълум қилинган.

Тухель «ПСЖ» билан икки йиллик шартнома тузган. У бу лавозимда Унаи Эмери ўрнини эгаллади.

Айни вақтда 44 ёшда бўлган Тухель 2009 йилдан 2014 йилгача «Майнц» бош мураббийи бўлиб ишлаган. У 2015 йилдан 2017 йилгача Дортмунднинг «Боруссия»сини бошқарган ва жамоа билан 2016/17 йилги мавсумда Германия Кубогида ғолиб чиққанди. У 2017 йилнинг ёзидан буён ишсиз эди.