Манчини эртага Италия терма жамоаси бош мураббийи сифатида эълон қилинади
May 14, 2018, 7:08 p.m. 654

«Зенит» бош мураббийи Роберто Манчини Италия терма жамоаси билан шартнома имзолаш арафасида турибди.

Sky Sport Italia тарқатган хабарга кўра, томонлар келишувнинг барча жиҳатларини кўриб чиқишган ва шартнома эртага, 15 май куни имзоланиши кутилмоқда.

Манчинининг Италия футбол федерацияси билан шартномаси муддати кейинроқ яна 2 йилга узайтириш шарти билан 2 йиллик бўлади. Терма жамоа Евро-2020 учун йўлланмани қўлга киритса, шартнома узайтирилади.

Мураббийнинг йиллик маоши миқдори 2 млн евро бўлади.