Исроил клуби ўз номини Трамп шарафига ўзгартирди
May 14, 2018, 11:23 a.m. 3633

Қуддуснинг «Бейтар» клуби АҚШ президенти Дональд Трамп шарафига ўз номини ўзгартирди.

Исроил клуби Қуддусни мамлакат пойтахти деб тан олган америкалик президентга шу тарзда миннатдорчилик билдирди.

«Президент Дональд Трамп Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олмагунча, шаҳар 70 йилдан буён халқаро эътирофни кутаётган эди. Америка президенти ҳақиқий жасорат кўрсатиб, Исроил халқи ва унинг пойтахтига ҳақиқий муҳаббат намоён қилди.

«Бейтар» клуби, шаҳарнинг машҳур тимсолларидан бири, АҚШ президентига бу эътироф учун миннатдорчилик билдиради. Бундан буён клуб «Бейтар Трамп Қуддус» деб номланади», — дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Қайд қилиш жоизки, «Бейтар» Исроилнинг 6 карра чемпиони ҳисобланади.