Игнашевич 38 ёшида терма жамоага қайтарилди
May 14, 2018, 10:01 p.m. 2510

ЦСКА ҳимоячиси Сергей Игнашевич Россия терма жамоасига чақируволди. Бу ҳақда терма жамоанинг твиттердаги расмий саҳифаси орқали маълум қилинган.

38 ёшли бу футболчи терма жамоада жароҳат туфайли сафдан чиққан «Рубин» футболчиси Руслан Камболовнинг ўрнини эгаллади. Игнашевич ва терма жамоанинг бошқа футболчилари жаҳон чемпионатига Новогорскдаги йиғинда тайёргарлик кўришади.

Игнашевич Россия термасида 2016 йил ёзидан буён ўйнамаётганди. Францияда бўлиб ўтган Европа чемпионатидан кейин у миллий терма жамоада танаффус қилган, аммо у халқаро даражадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилмаганди. Ўша вақтгача у терма жамоада 120 ўйин ўтказиб, Виктора Онопкога тегишли рекордни янгилаганди.

8 май куни Василий ва Алексей Березуцкийлар ҳам терма жамоага қайтгани маълум қилинганди, аммо футболчиларнинг ўзи бу маълумотни рад этишди. Шундан кейин футболчилар нопрофессионалликда айбланди.

Жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар бўлган муддатда ўтказилади. Россия термаси гуруҳ босқичида Миср, Уругвай ва Саудия Арабистони каби терма жамоаларга қарши баҳс юритади.