Германияда Ўзил ва Гюндўғаннинг Эрдўған билан учрашгани танқид қилинди
May 14, 2018, 10:29 p.m. 5954

Немис футбол иттифоқи (DFB) президенти Райнҳард Гриндел Германия терма жамоаси футболчилари Месут Ўзил ва Илкай Гюндўғаннинг Туркия президенти Режеп Тойиб Эрдўған билан учрашганини танқид қилди.

Айни пайтда Эрдўған Буюк Британияга расмий ташриф буюрган. У Лондонда Туркия терма жамоаси ва «Эвертон» ҳужумчиси Женк Тўсун, шунингдек «Арсенал» яримҳимоячиси Месут Ўзил ва «Манчестер Сити» футболчиси Илкай Гюдўған билан учрашган. Маълумки, Германия терма жамоаси футболчиларининг келиб чиқиши Туркиядан.

«DFB келиб чиқиши хорижлик бўлган футболчиларни ҳурмат қилади, аммо биз жаноб Эрдўған тан олмайдиган қадриятларга амал қиламиз. Шу туфайли, миллий терма жамоамиз футболчиларидан унинг сайловолди кампаниясида фойдаланишлари яхши эмас» - деб ёзди Гриндел твиттер саҳифасида.