Фото: Семак Санкт-Петербургда
May 14, 2018, 6 p.m. 1784

Таниқли телекомментатор Георгий Черданцев Twitter саҳифасида «Уфа» бош мураббийи Сергей Семак Санкт-Петербургдаги «Газпром» офисига кириб кетаётгани тасвирланган суратни намойиш қилди.

14 май куни бу бинода «Зенит» клуби директорлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтиши белгиланган. Ушбу йиғилишда Роберто Манчинидан кейин жамоани ким бошқариши масаласи муҳокама этилиши кўзда тутилган.

Семак айни вақтда питерликлар жамоаси бош мураббийлиги учун номзодлар қаторида турибди.

Бундан олдинроқ, «Зенит» мухлисларининг 60 фоизи Семакни жамоанинг янги бош мураббийи бўлишни истаётгани маълум бўлганди.