Анчелотти Италияга қайтади
May 14, 2018, 5:50 p.m. 3407

«Реал» ва «Бавария» клубларининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти «Наполи» раҳбарияти билан келишувга эришган ва кейинги мавсумда неаполликлар жамоасини бошқаради.

CalcioNapoli24 хабарида айтилишича, Анчелотти неаполликлар жамоаси билан шу ҳафта ичида шартнома тузади.

Айни вақтда «Наполи»ни Маурицио Сарри бошқармоқда, аммо раҳбарият у жорий мавсумда етакчиликни яна «Ювентус»га бой берганидан норози бўлган.

Неаполликлар жорий мавсумни «Ювентус»дан кейинги иккинчи ўринда якунламоқда.