«Ҳаддерсфилд» муваффақиятига ишонмаган телеэксперт, ғалати ваъдасини бажаришга мажбур бўлди
May 14, 2018, 2:11 p.m. 3505

«Арсенал» клубининг собиқ яримҳимоячиси Пол Мерсон 2017/18 мавсуми олдидан ғалати баёнот берган эди.

Sky Sports канали эфирида Мерсон «Ҳаддерсфилд» тўғрисида фикр билдирар экан, жамоанинг АПЛда жон сақлаб қолишига шубҳа қилди. Акс ҳолда, масхарабоз кийимида эфирга чиқишга ваъда берди.

«Ҳаддерсфилд» клуби «Челси»га қарши баҳсда 1:1 ҳисобидаги дурангни қайд этиб, АПЛдаги ўрнини сақлаб қолгач, Мерсон ваъдасига мувофиқ, телекўрсатув эфирига The Muppet Show қаҳрамони костюмида келди.