«Зенит» аутсайдерни аямади, пешқадамлар ютқазди. Россия чемпионатида мавсум якунланди
May 13, 2018, 7:05 p.m. 2265

Бугун, 13 май куни Россия чемпионатида мавсумнинг охирги тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби натижаси аҳамиятсиз бўлган ўйинда «СКА-Хабаровск»ни қабул қилди ва 6:0 ҳисобида майдон эгалари фойдасига ҳал бўлди.

Кўк-оқ-кўклар сафида Александр Ерохин покерни расмийлаштирди, Себастьян Дриусси ва Антон Заболотный биттадан гол уришди.

Роберто Манчини «Зенит» бошқарувида охирги ўйинни ўтказди, шунингдек, бу ўйин жамоа сардори Доменико Кришито учун питерликлар сафидаги охирги ўйин бўлди.

Бу йирик ғалабадан кейин «Зенит» очколари сонини 53тага етказди ва РФПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллади. «СКА-Хабаровск» 13 очкоси билан чемпионатни охирги ўринда якунлади.

Муддатидан олдин чемпионликни нақ қилган «Локомотив» бу турда Туланинг «Арсенал» жамоасига мағлуб бўлди. 

Тулада кечган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги голларга Артём Дзюба ва Кантемир Берхамов муаллифлик қилишди. Пойтахтликлар жамоаси ўйинни бир киши кам бўлиб якунлади — 86-дақиқада иккинчи сариқ карточкадан кейин Соломон Кверквелия майдонни тарк этди. 

«Локомотив» мавсумни 60 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда якунлади, «Арсенал» 42 очко тўплаб турнир жадвалида 7-ўринни олди.

Бу тур ўйинларидан кейин иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўрин соҳиблари ҳам аниқ бўлди.

Аутсайдер «Анжи»ни ўз уйида Аҳмед Муса ва Витиньонинг голлари эвазига мағлуб этган (2:1) ЦСКА иккинчи ўринни эгаллади ва кейинги мавсумда «армиячилар» ЕЧЛ гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этадиган бўлишди, мавсум якунларига кўра 24 очко билан 13-ўринни эгаллаган «Анжи» эса «Амкар» билан биргаликда ўтиш ўйинларида иштирок этади (ФНЛнинг 3-4 ўринларини эгаллаган жамоаларга қарши).

«Спартак» охирги турда «Динамо»га ютқазди (0:1) ва чемпионатни учинчи ўринда якунлади. Москваликлар жамоаси кейинги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш учун саралаш босқичида иштирок этиши керак.

Тўртинчи ўрин «Краснодар»га насиб этди, бу жамоа охирги турда «Рубин» билан очколарни бўлишиб олди (1:1) ва кейинги мавсумда Европа лигасида иштирок этадиган бўлди.

«Амкар» ва «Ахмат» учрашувида ҳисоб очилмасдан қолди (0:0).

Россия чемпионати
30-тур

Зенит – СКА Хабаровск 6:0 (3:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 6 Дриусси, 2:0 – 21 Заболотный, 3:0 – 38 Ерохин, 4:0 – 49 Ерохин, 5:0 – 60 Ерохин, 6:0 – 78 Ерохин.
Зенит – Бабурин, Мевля, Кришито (Скроботов, 87), Смольников, Кузяев, Ерохин, Ригони, Паредес, Жирков (Набиуллин, 67), Заболотный, Дриусси (Оздоев, 61).
СКА Хабаровск – Довбня, Гришко, Пуцко, Наваловский (Максименко, 70), Черевко, Савичев, Димидко (Казанков, 46), Федотов (Никифоров, 84), Самсонов, Канунников, Кабутов.
Огоҳлантиришлар: Кузяев (37), Мевля (54), Жирков (56), Савичев (65), Черевко (74).

Арсенал Тула – Локомотив 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 29 Дзюба, 2:0 – 90 Берхамов.
Арсенал Тула – Левашов, Сунзу (Денисов, 87), Альварес, Хагуш, Беляев, Ткачев, Горбатенко (Ивакин, 90), Александров, Берхамов, Кангва, Дзюба.
Локомотив – Коченков, Ротенберг (Лысов, 64), Кверквелия, Денисов (Рыбус, 65), Миранчук (Миранчук, 46), Михалик, Тарасов, Баринов, Фернандеш, Ари, Эдер.
Огоҳлантиришлар: Беляев (41), Кверквелия (45), Сунзу (53), Ротенберг (57), Хагуш (78), Эдер (80).
Четлатиш: Кверквелия (86).

ЦСКА – Анжи 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 9 Муса, 1:1 – 33 Хубулов, 2:1 – 61 Витиньо.
ЦСКА – Акинфеев, Березуцкий (Натхо, 46), Набабкин, Игнашевич, Березуцкий, Дзагоев (Миланов, 85), Головин, Фернандес, Чалов (Бистрович, 75), Муса, Витиньо.
Анжи – Будаков, Армаш, Самарджич, Мусалов, Поку (Лескано, 46), Антон, Хубулов, Данченко, Яковлев (Хамдамов, 66), Прудников, Маркелов (Полуяхтов, 28).
Огоҳлантиришлар: Набабкин (32), Данченко (68), Головин (68), Антон (90).

Спартак – Динамо 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 35, пенальти Луценко.
Спартак – Ребров, Самедов, Максимович (Фернандо, 68), Кутепов, Тимофеев (Комбаров, 76), Пашалич, Промес, Зобнин, Ханни (Зе Луиш, 46), Мельгарехо, Луис Адриано.
Динамо – Шунин, Шуньич, Хольмен, Козлов, Рыков, Соу, Рауш, Ташаев, Тетте (Соснин, 73), Панченко (Черных, 63), Луценко (Марков, 90).
Огоҳлантиришлар: Козлов (8), Рыков (8), Кутепов (34), Марков (90), Ташаев (90), Ребров (90). 

Краснодар – Рубин 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 56 Мамаев, 1:1 – 87 Азмун.
Краснодар – Крицюк, Гранквист, Мартынович, Рамирес, Петров, Перейра (Шишкин, 66), Газинский, Классон, Мамаев (Жоаозиньо, 73), Вандерсон (Каборе, 79), Смолов.
Рубин – Жанаев (Рыжиков, 83), Навас (Гранат, 11), Устинов, Кудряшов, Камболов (Сорокин, 46), Нобоа, Энаке, Попов, Могилевец, Коновалов, Азмун.
Огоҳлантиришлар: Вандерсон (43), Камболов (45), Перейра (48), Мамаев (56), Смолов (61).

Амкар – Ахмат 0:0 (0:0, 0:0)
Амкар – Нигматуллин, Сиваков, Конде (Бодул, 59), Идову, Белоруков, Баланович (Огуде, 74), Браун Форбс (Костюков, 64), Рязанцев, Голь, Гащенков, Милькович.
Ахмат –    Городов, Семенов, Родолфо, Мохаммади, Анхель, Исмаэл, Гиголаев, Митришев (Бериша, 64), Швец (Мбенг, 77), Плиев, Балай (Иванов, 60).
Огоҳлантиришлар: Костюков (82), Бодул (84).
Четлатиш: Анхель (50).

Турнир жадвали