Видео: «Ҳамбург» илк марта Бундеслигани тарк этди, клуб мухлислари ғазабга минди
May 13, 2018, 10:26 a.m. 3613

«Ҳамбург» тарихда илк марта Германия чемпионатида юқори дивизионни тарк этди.

Жамоа «Боруссия Менхенгладбах»га қарши ўйинда ғалаба қозонди (2:1), аммо параллел кечган учрашувда «Вольфсбург» «Кёльн»ни йирик ҳисобда енгиши натижасида ҳамбургликлар 17-ўриндан юқори кўтарила олишмади. Клуб мавсумнинг охирги қисмини жуда кучли ўтказган бўлишига қарамасдан, (6 ўйинда 4 ғалаба) ўтиш ўйинларида қатнаша олмайдиган бўлди.

Ўйин охирида «Ҳамбург» мухлислари майдонга файерлар улоқтира бошлашди. Ҳакам ўйинни тугата олмади, 20 дақиқа кутишдан сўнг ҳам тартибсизликлар бартараф этилмагач, ўйин якунлангани ҳақидаги ҳуштак чалинди. Бу вақт давомида майдон четидаги реклама баннерлари ёниб кетди.