Шомуродов: «Урал»ни енгишимиз керак, ўтиш ўйинларида қатнашишни истамаймиз
May 13, 2018, 2:39 p.m. 1962

«Ростов»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия чемпионатининг охирги турида «Урал»га қарши кечадиган ўйиндан олдинги фикрларини билдириб ўтди. Учрашув бугун, 13 май куни Москва вақти билан соат 14:00да бошланади. 

«Урал» билан ўйин жуда қийин кечиши аниқ. Аммо биз албатта ғалаба қозонишимиз зарур. Бизникилардан ҳеч ким ўтиш ўйинларида қатнашишни истамайди, мухлисларимизни ортиқча асабийлаштирмоқчи эмасмиз.

Уларнинг энг кучли жиҳати – жамоавий ўйин. Рақиб футболчилари бир-бирини жуда яхши қўллаб-қувватлайди, аммо ишонаманки, бизда уларга қарши самарали режа бор», — дея Шомуродовнинг сўзларини келтирган «Ростов» расмий сайти.