«ПСЖ»нинг икки йиллик сериясига барҳам берилди
May 13, 2018, 9:15 a.m. 6334

«Ренн» Франция чемпионатининг 37-турида «ПСЖ»ни мағлубиятга учратди. «Парк де Пренс» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги голларга Бенжамен Буриго ва Адриен Эну муаллифлик қилишди.

Шу тариқа, парижликлар клубининг уй учрашувларида қайд этилган 41 учрашувдан иборат мағлубиятсиз сериясига якун ясалди. Охирги марта «ПСЖ» Франция чемпионатида 2016 йилнинг 20 мартида ютқазганди. Ўшанда парижликлар «Монако»га мағлуб бўлишган (0:2).

Қайд этиш керакки, «ПСЖ» муддатидан аввал Франция чемпионлигини расмийлаштирганди. Парижликлар 37 турда 92 очко жамғаришган. Охирги турни «ПСЖ» «Кан»га қарши 19 май куни ўтказади.