Мухлисларнинг ўртача ташрифи борасида жорий мавсум РФПЛ учун рекорд бўлди
May 13, 2018, 9:49 p.m. 1546

Россия Премьер лигаси 2017/18 йилги мавсумдаги ўйинлари мухлислар ташрифи борасида рекорд ўрнатди. Ушбу мавсум ҳар бир ўйинга ўрта ҳисобда 13 971 нафар мухлис ташриф буюрди. Бундан аввалги рекорд 2007 йилда қайд этилган бўлиб, унда ҳар бир ўйин учун ўртача 13 115 нафар мухлис тўғри келган. 

Жорий мавсумнинг барча ўйинлари ташриф буюрган мухлислар сони 3 353 024 нафарни ташкил қилди. 

Энг кўп мухлис тўплаган учрашув 4-турда, "Зенит" ҳамда "Спартак" ўртасида кечган ўйин бўлди. Унга 53 359 нафар мухлис ташриф буюрган. 

Энг кам мухлис ташриф буюрган учрашув эса, "Амкар" ҳамда "Арсенал" ўртасида кечди. Ушбу ўйинни 1089 нафар мухлис стадиондан томоша қилган.