Галиулин ва «Тосно» РФПЛни тарк этди, Шомуродов ва «Ростов» «жон сақлаб қолди»
May 13, 2018, 6:28 p.m. 1880

Россия Премьер-Лигасининг охирги турида «Уфа» «Тосно»ни қабул қилди. «Нефтяник» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги голлар Дмитрий Живоглядов (дубль), Дмитрий Сысуев, Сильвестр Игбун ва Иван Пауревич номига ёзилди.

Бу йирик ғалабадан кейин «Уфа» 43 очко жамғарган ҳолда Россия чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб, Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Таркибида ўзбекистонлик футболчи Вагиз Галиулин асосий етакчи бўлган «Тосно» эса 24 очкоси билан қолиб, 15-ўринни эгаллади ва РФПЛни тарк этди. Қайд этиш керакк, Россия Кубогининг жорий мавсумдаги ғолиби бўлмиш «Тосно» бу ўйинда ғалаба қозонганида дивизионда қолиши мумкин эди, 14-ўрин учун рақобатчи«Анжи» параллел кечган учрашувда ЦСКАга мағлуб бўлди (1:2)

Европа Лигасида Россиядан «Краснодар» ва «Зенит» ҳам иштирок этади.

Ўзбекистонлик яна бир футболчи Элдор Шомуродов жамоаси «Ростов» эса бу турда «Урал»ни қабул қилиб, Ионов урган гол эвазига ғалаба қозонди ҳамда лигада жон сақлаб қолди - 37 очко ва 11-ўрин.

Россия чемпионати
30-тур

Уфа – Тосно 5:0
(2:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 30 Живоглядов, 2:0 – 32 Сысуев, 3:0 – 50 Игбоун, 4:0 – 81 Пауревич, 5:0 – 84 Живоглядов.
Уфа – Беленов, Неделчару, Аликин (Сафрониди, 84), Йокич, Живоглядов, Сысуев (Карп, 43), Пауревич, Обляков, Салатич, Игбоун, Тумасян (Засеев, 79).
Тосно – Юрченко, Дугалич, Чернов, Маргасов (Жигулев, 63), Буйволов, Скворцов (Труйич, 72), Полетанович, Галиулин, Нуну Роша, Карницкий (Мелкадзе, 46), Рикардиньо.
Огоҳлантиришлар: Нуну Роша (29), Скворцов (47), Тумасян (52), Живоглядов (85), Сафрониди (88).

Ростов – Урал 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 57 Ионов.
Ростов – Абаев, Ингасон, Сигурдссон, Вилюш, Скопинцев, Ионов (Зуев, 72), Калачев (Маер, 89), Гацкан, Гулиев (Юсупов, 90), Паршивлюк, Сигурдарсон.
Урал – Годзюр, Ароян, Меркулов, Чернов (Портнягин, 76), Кулаков, Фидлер, Емельянов, Бикфалви, Димитров (Глушков, 89), Эль-Кабир, Ильин (Евсеев, 85).
Огоҳлантиришлар: Фидлер (41), Ароян (88).

Турнир жадвали