Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангида ҳам нокаут билан ғалаба қозонди
May 13, 2018, 8:29 a.m. 8910

Америкада 12 май куни кечқурун, Тошкент вақти билан 13 май куни тонгида Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксдаги тўртинчи жангини ўтказди.

Ғоибназаровга профессионал боксдаги 4-жангида мексикалик Хесус Сильвейрага қарши рингга кўтарилди. Нью-Йоркдаги машҳур Madison Square Garden’да ўтказилган 8 раундлик жангнинг 4-раунди вақтида ўзбекистонлик спортчи рақибини икки марта рингга қулатди ва нокаут билан ғалаба қозонди.

Маълумот учун Фазлиддин профессионал боксда шу кунгача 3 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозона олган (1 таси нокаут билан).

Унинг рақиби Хесус Сильвейра эса 15 та жанг ўтказган ва шуларнинг 8 тасида ғалаба қозонган (3 таси нокаут билан). 5 та жангда мағлубиятга учраган ва яна иккита тўқнашувда дуранг қайд этган.