Файзулин фаолиятини якунлади
May 13, 2018, 11:40 p.m. 780

"Зенит" ярим ҳимоячиси Виктор Файзулин фаолиятини якунлади. 

"Футболдан кетаяпман, 100 фоиз. Бироқ Петербургда қоламан, бизнес билан шуғулланаман, менинг футбол лойиҳам бор", – деди Файзулин. 

Соғлиғидаги муаммолар сабаб Файзулин 2015 йилнинг сентябридан буён майдонга тушмаётган эди. Дастлаб у жорий йилнинг баҳорида футболга қайтишни режалаштириб, машғулотларни ҳам бошлаб юборган эди. 8 май куни "Зенит" футболчи билан шартномани бекор қилди. 

Виктор 2007 йилдан буён "Зенит" сафида тўп сураётган эди. Бу муддат орасида у клуб билан 3 маротаба Россия чемпионлигини, 2 маротаба Россия Кубогини ва 3 маротаба мамлакат Суперкубогини, шунингдек, 1 мартадан УЕФА кубоги ҳамда Суперкубогини қўлга киритган.