Энди расман. «Зенит» Манчини билан шартномани бекор қилди
May 13, 2018, 2:22 p.m. 934

«Зенит» ва Роберто Манчини ўзаро шартномани бекор қилиш бўйича келишувга эришган.

Питерликлар клуби расмий сайтида хабар қилинишича, шартнома икки томон розилиги билан бекор қилинган ва мураббийга товон пули тўланмайдиган бўлган.

Манчини «Зенит»ни 2017 йилнинг 1 июнидан бери бошқариб келаётганди. Унинг бошқарувида жамоа Россия чемпионатида 5-ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасига йўлланма ололмади. 

Катта эҳтимол билан Манчини кейинги ҳафтада Италия терма жамоаси бош мураббийи сифатида эълон қилиниши кутилмоқда. Италия футбол федерацияси терма жамоа ЖЧ-2018 йўлланмасидан қуруқ қолгач, Вентура билан шартномани бекор қилган, аммо янги мураббий топилмагани учун ҳамон унга маош тўлаб келаётганди.