Бундеслигадан тушиб кетган «Ҳамбург» фанатлари тартибсизлик уюштиришди
May 13, 2018, 12:03 a.m. 1774

Германиянинг «Ҳамбург» клуби фанатлари жамоанинг жорий мавсумдаги инқирозидан дарғазаб бўлишди.

Маълумки, клуб ўз тарихида илк маротаба Бундеслигани тарк этган эди.

Сўнгги турдан ўрин олган «Боруссия» М (2:1) клубига қарши ўйиннинг сўнгги дақиқасида, фанатлар майдонга турли хил буюмлар, файерларни улоқтириб, тартибсизлик келтириб чиқаришди.

Натижада, ўйин 10 дақиқа давомида тўхтатиб турилди.