Вадим Афонин «Оренбург» билан ФМЛ ғолиби бўлди
May 12, 2018, 6:46 p.m. 1326

Россия чемпионатининг 1-дивизионида (Футбол миллий лигаси) мавсум якунланди.

Сўнгги турда «Оренбург» сафарда «Тамбов» билан беллашиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Меҳмонлар таркибидаги голга ҳамюртимиз Вадим Афонин муаллифлик қилди. У жорий мавсумда жами 13та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.

Бу натижадан сўнг, «Оренбург» 84 очко билан ФМЛ ғолиби бўлди ва «Крилья Советов» билан бирга Премьер-Лигага йўл олди. «Енисей» ва «Тамбов» клублари ўтиш турнирида иштирок этадиган бўлишди.

«Ротор», «Луч-Энергия», «Тюмень» ва «Факел» ФМЛни тарк этишди.