Шоҳрух Гадоев дубли «Тэжон»га ғалаба келтирди
May 12, 2018, 1:46 p.m. 3260

Жанубий Корея К-Лига 2 чемпионатида 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

«Тэжон Ситизен» клуби ўз майдонида «Аньянг» билан беллашиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз Шоҳрух Гадоев мезбонларнинг иккита голига муаллифлик қилди.

Бу натижадан сўнг, «Тэжон Ситизен» 13 очко билан мусобақа жадвалида 10та жамоа ичида 6-ўринда боряпти. «Аньянг» 3 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Жанубий Корея, К-Лига 2, 11-тур
12 май
«Тэжон Ситизен» - «Аньянг» - 3:2
Голлар: Ш.Гадоев (30, 50), Кицу (45+2) - Уэсли (47, 90+3)