Роналдунинг синглиси: «Уйимизда Месси исмини тилга олмаймиз»
May 12, 2018, 10:57 a.m. 11317

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг синглиси Катя Авейру акасининг «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан рақобати тўғрисидаги фикрларини айтди.

«Уйимизда Месси ҳақида гаплашмаймиз. Криштиану хонадонимиз бундай суҳбатлардан ҳоли эканини яхши билади. Оила даврасида у асабга тегувчи турли гап-сўзлардан ҳимояланган. Криштиану уйда яхши ҳордиқ чиқаришни истайди» - деди Катя.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Роналду жароҳатидан тикланиш жараёнини ўтамоқда.