Роналдунинг онаси: «Ўғлим сизларга машина эмас»
May 12, 2018, 12:19 p.m. 8640

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг онаси Долорес Авейру ўғлининг яна қанча муддат футбол ўйнаши ҳақидаги фикрларини айтди.

«Она сифатида ўғлим ҳақидаги ножўя фикрлардан азият чекаман. Бу жуда қийин. Аммо, улардан четланишга ҳаракат қиламан. Чемпионлар Лигасидаги катта ўйинларда жудаям хавотир оламан. Одатда, ўйиндан бир соат олдин ибодат қиламан. 

Футболни телевизор орқали томоша қиламан, чунки жудаям таъсирчанман. Ҳатто бир куни стадионда ҳушимдан кетиб қолибман. Шундан сўнг, Криштиану стадионга боришимни тақиқлаб қўйди.

Баъзи футболчилар 37 ёшгача тўп тепади. Аммо ўғлим машина эмас, у кучи етганича ўйнайди, менимча, яна 3-4 йил», — деб Авейру сўзларини келтирмоқда Le Magazine de L' Équipe.