Неймар жамоадошларига муҳим хабарни етказди
May 12, 2018, 2:02 p.m. 22677

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар ёзда жамоани тарк этишга қаттиқ бел боғлаган. 

Todomercadoweb хабарига кўра, 26 ёшли футболчи жамоадошларига жаҳон чемпионатидан сўнг, Парижга қайтмаслигини айтган. Бразилиялик тўпурар фаолиятини «Реал» клубида давом эттирмоқчи.

Аввалроқ, «ПСЖ» Неймарни 260 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.