Миржалол Қосимов: «Сўғдиёна» ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмади»
May 12, 2018, 11:09 p.m. 1014

«Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига 11-туридан ўрин олган «Сўғдиёна»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрларини айтди.

«Охирги турларда жуда қийин ўйинларни ўтказдик. «Насаф»га қарши баҳсда жуда кўп куч йўқотдик. Қисқа муддат ичида «Сўғдиёна»га қарши тайёргарлик олиб бориш  ва шу билан бирга  футболчиларни руҳан тайёрлаш зарур эди. Ўйин оғир кечди. Рақиблар қарши ҳужум тактикасини танлади ва беш ҳимоячи билан ўйнади. Бу эса бизга қийинчилик туғдирди. 11 кишини ёриб кириш осон эмас. Футболчилар майдонда яхши ҳаракат қилишди ва 2 та гол уриб, ҳақли ғалабага эришдик» - деб Қосимов сўзларини келтирмоқда «Сўғдиёна» матбуот хизмати.