Кантона «Реал» ўйинларидаги ҳакамлик ҳақида киноя қилди
May 12, 2018, 11:03 a.m. 7254

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эрик Кантона Чемпионлар Лигасида «Реал»га қарши ўйинлардаги ҳакамлик тўғрисида киноя қилди.

«Тиш ювиш пастасини яна тюбикка қайтариб тиқиш – ҳаётдаги энг мураккаб ишлардан биридир.

Аммо ундан ҳам қийин иш бор – Чемпионлар Лигасида «Реал» дарвозасига пенальти ишлаб олиш», – деди Кантона.