Дани Алвеснинг қачон майдонга қайтиши маълум бўлди
May 12, 2018, 11:51 a.m. 3897

«ПСЖ» ҳимоячиси Дани Алвес узоқ муддатга сафдан чиқди.

Футболчининг Франция Кубоги финалида олган жароҳати оғир экани маълум бўлди. У тиззасининг хочсимон пайларини узиб олган.

Globo хабарига кўра, энди Дани Алвес камида 6 ойни ўтказиб юборади ва 2018 йил охирида майдонга қайтади.