Чиройли тадбир - «Краснодар» икки ўйинчиси футболкасини стадион майдонида тасвирлади
May 12, 2018, 11:37 p.m. 2229

«Краснодар» клуби швециялик ҳимоячи Андреас Гранквист ва бразилиялик яримҳимоячи Жоаозиньо билан чиройли тарзда хайрлашишга қарор қилди.

Маълумки, ҳар иккала футболчи мавсум охирида жамоани тарк этади. Эртага бўлиб ўтадиган «Рубин»га қарши ўйин улар учун «Краснодар» таркибидаги сўнггиси бўлади.

«Краснодар» футболчиларни муносиб тарзда кузатиб қўйиш учун, уларга тегишли бўлган 6 ва 22 рақамли футболкаларни стадион майдонида тасвирлади.