«Боруссия» Д бош мураббий билан хайрлашди
May 12, 2018, 11:02 p.m. 1188

Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Петер Штегер Бундеслига сўнгги туридан ўрин олган «Ҳоффенҳайм»га (1:3) қарши ўйиндан сўнг, истеъфога чиққанини эълон қилди.

«Бу менинг «Боруссия»даги сўнгги ўйиним эди. Бу ҳақда аввалроқ клуб билан бир қарорга келган эдик. Энди «Боруссия» янги мураббий билан янги чорловлар сари одимлайди» - деди Штегер.

Аввалроқ, «Боруссия» клуби «Ницца» бош мураббийи Люсьен Фавр билан келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.