Салоҳ қадрдон қишлоғига водопровод ва канализация ўтказиб беради
May 11, 2018, 5:44 p.m. 4585

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўзи туғилиб ўсган Мисрнинг Нажриж қишлоғида водопровод ва канализация қурилиши учун 450 минг доллар сарфлади, деб хабар беради All Africa.

Маълумки, футболчи ватанида хайрия тадбирларига кўп маблағ сарфлаши билан машҳур. Аввалроқ, у спорт майдончаси қурилиши ва шифохонани таъмирлашга ҳам пул ажратган эди.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»нинг жорий мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди.