Роналду кинопродюсерлик қилмоқчи
May 11, 2018, 12:35 p.m. 3085

Facebook ижтимоий тармоғи Нью-Йорк шаҳрининг аёллар футбол клуби ҳақидаги сериални суратга олишни режалаштирмоқда.

Hollywood Reporter хабарига кўра, лойиҳанинг ижрочи директори «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду бўлади. Маълумки, португалиялик тўпурар Facebook ижтимоий тармоғидаги энг машҳур инсондир. Унинг ўқувчилари сони 120 миллиондан ортиқ.

«Бўш вақтимда  телевизор орқали қизиқарли кўрсатувларни томоша қиламан. Бу шоуда ижрочи директор сифатида ишлаб, орттирилган тажриба мен учун беқиёс бўлади.  

Футбол клубидаги қизларнинг тарихида ҳаётимда учраган ўхшашликлар кўп. Бу сериал нафақат футбол, балки унинг атрофидаги воқеаларни ҳам ўз ичига олади. У қадриятлар, чорлов, дўстлик, оғир меҳнат, қийинчиликлар, ҳамфикрлик, эҳтирос ва гармония ҳақидаги сериалдир. Бир сўз билан айтганда, ҳаёт ҳақида» - деди Роналду.